...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Абадий полк” АҚШдаги юришида йирик мегаполислардан ўтади


19:33, 29.04.2018 Олам
 2 586

АҚШда 9 май расман дам олиш куни бўлмагани сабабли тантанали юриш турли шаҳарлардан ўтади.

Жорий йил АҚШда бўлиб ўтадиган “Абадий полк” акциясида рекорд даражада одам қатнашади. 20 та шаҳардан ўтувчи тантанали юришда 6 минг одам қатнашади.
 
“Бу йил “Абадий полк” АҚШнинг 20 та шаҳаридан ўтади. Нью-Йорк, Лос-Анжелес, Сан Франциско, Чикаго, Вашингтон, Майами каби йирик мегаполислар шулар жумласидан. Унда 6 мингга яқин одам қатнашади”, дейди акция ташкилотчиси, “Американинг рус ёшлари” жамияти президенти Игорь Кочан.
 
Акция ташкилотчисининг айтишича, АҚШда 9 май расман дам олиш куни бўлмагани сабабли тантанали юриш турли шаҳарлардан, турли вақтда ўтади.
 
“Маршлар асосан 5-9 май кунларига мўлжалланган, аммо энг катта ва кўп сонли акция яқин дам олиш кунлари 5-6 майда бўлиб ўтади”, дейди Игорь Кочан.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!