...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ким Чен Ин ядро қуролидан воз кечиш шартини айтди


19:16, 29.04.2018 Олам
 5 202

КХДР АҚШ билан муносабатларни яхшиламоқчи.

КХДР етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея Президенти Мун Чже Ин билан бўлган учрашувда АҚШ билан уруш расман якунланса, ядро қуролининг кераги бўлмай қолишини таъкидлаган.
 
“Агар бизнинг АҚШ билан учрашувимиз тез-тез амалга ошириб, келажакда ҳам алоқалар ишонч устига қурилса, даҳлсизлик ва уруш тугагани тўғрисида келишув имзоласак, ядро қуролини сақлаб, оғир шароитда яшаш нега керак?”, деб Ким Чен Иннинг сўзларини келтирди Жанубий Корея вакили Юн Ён Чхан.
 
Бўлиб ўтган корейс саммитида КХДР раҳбари АҚШ, Жанубий Корея ёки бошқа бир давлатга ядро қуролини ташлаш ҳақидаги чиқишлари қуруқ таҳдид бўлганини, у ҳеч қачон бундай иш қилмаслигини таъкидлаган.
 
Аввалроқ, КХДР май ойида ОАВ ва мутахассислар гувоҳлигида Пхунгеридаги ядро полигонини бутунлай ёпишга ваъда бергани ҳақида хабар берган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:КХДР АҚШ Жанубий Корея 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!