...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тайёр туринг! Об-ҳавода ўзгариш бўлади


19:09, 29.04.2018 Бу қизиқ
 13 083

Гидрометеорология хизмати маркази об-ҳаводаги ўзгаришларни маълум қилди.

Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, эртага, 30 апрель куни Республикада қуйидагича об-ҳаво кузатилади:

Тошкентда ҳаво кечаси +16...+18, кундузи +28...+30 даража иссиқ бўлади. Кечга яқин ёмғир ёғиб, 7-12 м/с тезликда шамол кўтарилиши мумкин.

Фарғона водийсида ҳаво кечаси +10...+15, кундузи +25...+30 даража иссиқ бўлиб, 5-10 м/с тезликда шамол эсиб туради.
 
Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +15...+20, кундузи +25...+30 даража бўлади. Кечга яқин ёмғир ёғиши кутилади.
 
Навоий ва Бухоро вилоятларида ҳаво кечаси +17...+22, кундузи +22...+27 даража илиқ бўлади. 7-12 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
 
Сурхондарё вилоятида кечаси кечаси +17...+22, кундузи +33...+38 даража иссиқ бўлиб, шамол тезлиги 7-12 м/с га етиши мумкин.
 
Қашқадарё вилоятида кечаси кечаси +17...+22, кундузи +30...+35 даража иссиқ бўлади. Куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечаси +14...+19, кундузи +18...+23 даража илиқ бўлади. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!