...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Янги вазирлик қурилиш таннархини пасайтириб, сифатли материаллар етказиш билан шуғулланади


10:05, 20.04.2017 Жамият
 2 719

Сув таъминоти ва канализация объектларини, иссиқлик таъминоти тизимлари аҳоли пунктларини ривожлантириш схемалари билан боғлаган ҳолда ривожлантирилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 апрель куни "Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонга имзо чеккани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу фармонга асосан ташкил этилган янги Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.

Унга кўра, кўп хонадонли арзон уйлар қурилиши бўйича давлат дастурлари амалга оширилиши таъминланади, кўп хонадонли арзон уйлар, сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти объектлари қурилиши бўйича буюртмачи функциялари амалга оширилиб, эски ва авария ҳолатидаги уй-жойлар бузилади.

Шунингдек, кўп хонадонли уйларнинг техник ҳолати мониторинг қилиниб, шу жумладан, кўп хонадонли уй-жой фондини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини ташкил этилиб, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолияти мувофиқлаштирилади, кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш, улардан фойдаланиш ва эксплуатация харажатларини аниқлаш бўйича талабларга, кўп хонадонли уйларни техник эксплуатация қилиш қоидалари ва нормаларига, кўп хонадонли уйларга туташ ҳудудларнинг санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда сақланишига риоя этилиши назорат қилинади.

Бундан ташқари, фармонда қайд этилишича, сув таъминоти ва канализация объектлари, иссиқлик таъминоти тизимларини аҳоли пунктларини ривожлантириш схемалари ва бош режалари билан боғлаган ҳолда ривожлантирилади, модернизация ва реконструкция қилиш дастурларини ишлаб чиқиб, уларнинг сифатли бажарилишини ташкиллаштиради, мазкур соҳа ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва бошқарувини таъминлайди.

Қолаверса, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимига ресурс ва энергия тежайдиган технологиялар ҳамда ускуналар татбиқ этилади, жумладан, уй-жой коммунал хўжалиги объектларини замонавий ҳисоблаш ўлчов асбоблари билан жиҳозланиб, қурилиш-монтаж ишлари таннархининг пасайишини таъминлайдиган маҳаллий замонавий ва сифатли қурилиш материаллари ҳамда буюмлари кенг қўлланилади.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев ​Янги вазирлик Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар