Жорий йилда пойтахтда жами 211, жумладан, кўп қаватли уйлар том қисмида 134, мавзелар ҳудудида 77 маҳаллий қозонхона қурилади.
Қайд этилишича, Тошкентдаги марказлашган иссиқлик таъминоти тизими ўтган асрнинг 60-70 йилларида барпо қилинган бўлиб, бугунги кунда қозонхона ускуналари ва тармоқлар техник ва маънавий эскиргани, марказий қозонхоналар истеъмолчилардан узоқ масофада жойлашганлиги сабабли иссиқлик етказиб беришда айрим муаммолар юзага келмоқда.
Жорий йилда пойтахтда жами 211, жумладан, кўп қаватли уйлар том қисмида 134, мавзелар ҳудудида 77 маҳаллий қозонхона қурилади. Ушбу мақсадлар учун сарфланадиган 170 миллиард сўм маблағ тижорат банклари кредитлари ҳисобидан молиялаштирилади.