...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Видео: Мажбурий ижро бюроси қандай ваколатларга эга?


23:08, 26.06.2017 Жамият
 20 992

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилган эди. Ушбу бюро ўз иши бошламоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 май куни "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни имзолаган эди.

Ушбу фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилган эди. Ушбу бюро ўз иши бошламоқда.

Унга кўра, тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда истеъмолчи тармоқдан мажбурий узиб қўйилиб, қайта улаш учун жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари, юридик шахслардан эса энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваригача жарима ундирилади.

Электр ва газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш, шунингдек, ҳисобга олиш асбобларига қасддан шикаст етказиш, кўрсаткичларини ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий кодексининг 101-моддасига асосан, фуқароларга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 20 бараваргача жарима солишга сабаб бўлади.

Бундан ташқари, қарздорлик тўланмаган тақдирда ундирув мажбурий тартибда қарздорнинг мол-мулкига қаратилади ҳамда унинг Ўзбекистон ҳудудидан четга чиқиши тақиқланади.

Теглар:Мажбурий ижро бюроси Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар