АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзининг президент сифатидаги илк расмий давлат ташрифи ҳақида гапирди.
"АҚШ Президенти сифатидаги илк давлат ташрифим аввало Саудия Арабистонига бўлади. Кейин эса Исроил ва Рим (Ватикан). Ушбу ташрифлар НАТО (25 май) ва G7 (26 май) учрашувлари доирасида амалга оширилади. Саудия Арабистонида мусулмонлар тарихий учрашувга гувоҳ бўлишади", деди Трамп.