...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Шавкат Мирзиёев: Ўтган йилги битирувчиларнинг 92 фоизи ишли бўлибди. Кимни алдаяпсиз?


16:27, 01.07.2017 Жамият
 16 522

“Савол туғилади: бу рақамлар қанчалик тўғри? Агар барча коллеж битирувчилари ишга жойлашаётган бўлса, ишсиз ёшлар қаердан пайдо бўляпти?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ишсизларнинг аксарият қисмини коллеж битирувчилари ташкил этаётганига урғу берди. Масалан, 2016 йили 477 минг 743 нафар ёш йигит-қиз коллежларни битириб чиққан ва уларнинг 438 минг 503 нафари ёки 91,8 фоизи иш билан таъминлангани тўғрисида маълумот берилган.
 
“Савол туғилади: бу рақамлар қанчалик тўғри? Агар барча коллеж битирувчилари ишга жойлашаётган бўлса, ишсиз ёшлар қаердан пайдо бўляпти?
 
Коллеж битирувчилари билан тўрт томонлама шартномаларни номигагина имзолаб, ўзимизни ўзимиз алдамаяпмизми?
 
Ёшларни иш билан таъминлаш учун аввало улар ўртасида тадбиркорликни кенг ривожлантириш, бу борада янги имкониятлар яратиш мақсадида биз бир қатор чора-тадбирларни кўзда тутмоқдамиз.
 
Бу борада Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига ҳар бир туман (шаҳар) марказида Ёшлар тадбиркорлик кластерларини ташкил этиш вазифаси топширилади.
 
Ана шу кластерлар фаолиятини йўлга қўйиш учун электр энергияси, табиий газ, сув ва транспорт коммуникацияси, алоқа воситалари ва Интернетга уланиш имконияти мавжуд бўлган ҳудудларда фойдаланилмай ётган давлат объектлари ёш тадбиркорларга “ноль” қиймати билан ижарага берилади.
 
Ҳамма ҳудудларда ташкил этилаётган иқтисодий зоналарда, шаҳарларда эса кичик саноат зоналарида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг аъзоси бўлган ёш тадбиркорлардан ижара ҳақи олинмайдиган тартиб жорий этилади.
 
Бундан ташқари, ўз бизнесини бошлаётган ёш тадбиркорларга имтиёзли нархларда юридик, техник ва бошқа маслаҳат ёрдамларини кўрсатишни йўлга қўйиш лозим.
 
Бу масала бўйича молия вазири Б.Хўжаев ҳамда Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов бир ой муддатда тегишли таклифларни ишлаб чиқиб, тақдим этиши зарур”, деди Президент.
Бобур Жалолов

Теглар:Шавкат Мирзиёев коллеж битирувчилари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

DILSHODBEK
19:53 01.07.2017

E baraka topgurlar PRIZIDENTIMIZGA yolgon ma'lumotlarni etkizishni bas qilinglar. Bu bilan o'zingizni aldayapsizlar, ahir bizga bunday yrt boshini ALLOH ninig O'zi berdiku. Qabul qilayotgan qaror va farmonlarini suestimol qilmaylik shundagina baraka tomamiz !!!!!!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар