Шу ерда Президентга Тошкент шаҳрида қурилиши режалаштирилган намунавий маҳалла марказлари лойиҳалари ҳақида ахборот берилди.
“Катта Хирмонтепа” маҳалласида асосан кўп қаватли уйлар жойлашган. Давлат раҳбари маҳалла ҳудуди билан танишди. Кўп қаватли уйлар, мактабгача таълим муассасалари, мактаблар атрофини ободонлаштириш, йўлакларни таъмирлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
Шавкат Мирзиёев шу ерда яшовчи аҳоли хонадонларида бўлиб, улар билан суҳбатлашди.
“Яккатут” маҳалласида иккита мактабгача таълим муассасаси, иккита мактаб, иккита коллеж фаолият юритмоқда.
Президент мазкур маҳалла ҳаёти билан танишди, халқ билан мулоқот қилди.
Шу ерда Президентга Тошкент шаҳрида қурилиши режалаштирилган намунавий маҳалла марказлари лойиҳалари ҳақида ахборот берилди.
Жорий йилнинг март ойида Президент Юнусобод туманидаги Увайсий номидаги маҳаллада бўлиб, бу ерда фуқаролар йиғини ходимлари, профилактика инспектори ва аҳоли учун яратилган қулай шароитлар билан танишар экан, пойтахтимиз, қолаверса, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида мана шундай маҳалла марказларини бунёд этиш ҳақида кўрсатмалар берган эди.
Маҳалла марказларида чойхона, новвойхона, "Гўзаллик салонлари", дўконлар, спорт ва болалар майдончалари бўлиши одамларнинг зарур эҳтиёжларини қондириш билан бирга, ҳудуддаги маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади.
Маҳалла халқ билан давлат ўртасидаги кўприк бўлиши керак, деди Шавкат Мирзиёев. Одамларнинг қувончу ташвишидан доимо хабардор бўлиш маҳалланинг асосий вазифасидир.