...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Конституциявий суд раисининг ўринбосари вафот этди


20:40, 12.04.2017 Жамият
 3 412

Таҳририятимиз номидан марҳумнинг қариндошлари ва яқинларига чуқур ҳамдарлик билдирамиз.

Бугун, 12 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари Бўритош Мустафоев вафот этди. Бу ҳақда Конституциявий суд Ахборот хизмати хабар берди.

Бўритош Мустафоев 1949 йилда Навоий вилоятининг Хатирчи туманида туғилган. 1971 йилда Тошкент давлат университетининг юридик факультетини тугатиб, меҳнат фаолиятини Самарқанд вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори лавозимидан бошлаган. Кўп йиллар давомида прокуратура органларида масъулиятли лавозимларда ишлаб, 1989 йилда Ўзбекистон Республикаси прокурори, 1993 йилда эса Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори лавозимига тайинланди.

1998 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари, Адлия вазирининг ўринбосари, Конституциявий судининг раиси, Марказий сайлов комиссиясининг раиси, Олий судининг раиси лавозимларида ишлади. 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари лавозимига сайланиб, умрининг охиригача шу лавозимда меҳнат қилиб келди.

Бўритош Мустафоев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони, II даражали “Шон-шараф” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан тақдирланган. Олий малака даражали судья ва I даражали Давлат адлия маслаҳатчиси эди.

Бўритош Мустафоев оқил ва олийжаноб, Ватанни самимий севадиган ва халқи учун жонкуяр инсон эди. У мамлакатимизда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашга, ҳуқуқий тизимнинг шаклланиши ва ривожланишига катта ҳисса қўшган.

Qalampir.uz таҳририяти номидан Бўритош Мустафоевнинг қариндошлари ва яқинларига чуқур ҳамдарлик билдирамиз.
Бобур Жалолов

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

Eshimov Rahmon
09:11 13.04.2017

Ruhlari shod bulsin



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар