...
МЕНЮ
ONLINE TV

13 апрель учун об-ҳаво маълумоти


19:32, 12.04.2017 Бу қизиқ
 3 644

Баҳор фасли ўзига хос жиҳатлари билан бошқа фасллардан ажралиб туради. Шунингдек, ёқимли ёмғир ва ҳаво инсонга тетиклик ва хуш кайфият бахш этади.

Гидрометеорология хизмати марказининг хабар беришича, 13 апрель куни юртимиз бўйлаб ҳаво ўзгариб туради. Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Эртага Тошкент шаҳрида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин. Ҳарорат кундузи +13... +15, кечаси эса +10... +12 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин. Ҳарорат +15... +20, кечаси эса +10...+15 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин. Ҳарорат кундузи +13... +18, кечаси эса +8... +13 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин. Ҳарорат кундузи +17... +22, кечаси +7... +12 бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи +18... +23, кечаси +8... +13 бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, чақмоқ чақиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи +18... +23, кечаси +10... +15 бўлади. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Бобур Жалолов

Теглар:об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!