...
МЕНЮ
ONLINE TV

​Президентнинг “Камолот” ҳақидаги саволларига вазирлар ва ҳокимлар жавоб беролмади


23:16, 30.06.2017 Жамият
 5 093

Қани, ички ишлар вазири, А.Азизов, сиз бу масалага қандай изоҳ берасиз? Навоий вилоят ҳокими, Қ.Турсунов, сизнинг бу ҳолатдан хабарингиз борми?

Бугун, 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Камолот” ЁИҲнинг навбатдаги қурултойида иштирок этгани ва унда нутқ сўзлагани ҳақида хабар берган эдик.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Навоий вилоят ИИБ бошлиғини йиғилишнинг ўзида ишдан олгани ҳақида ҳам маълумот бергандик. Аниқланишича, ИИБ бошлиғи эмас, мансабдори экан.

“Энг ёмони, жойлардаги айрим раҳбарлар “Камолот” учун муносиб шароит яратиб бериш, ёшлар етакчиларига ёрдам бериш ўрнига уларга қўпол муносабатда бўлиш, обрўсини тўкишни “иш услуби”га айлантириб олмоқда. 

Масалан, жорий йилнинг 4 май куни Навоий шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида ўтказилган тарғибот тадбирларида хунук воқеа рўй берган. Ички ишлар бошқармаси раҳбарларидан бири “Камолот”нинг Навоий вилояти кенгаши раисини кўпчилик ўртасида ҳақорат қилиб, зўравонлик билан тадбирдан четлаштирмоқчи бўлган. 

Қани, ички ишлар вазири, А.Азизов, сиз бу масалага қандай изоҳ берасиз? Навоий вилоят ҳокими, Қ.Турсунов, сизнинг бу ҳолатдан хабарингиз борми? Бор бўлса, бу масала бўйича қандай чора кўрдингиз? 

Шу борада Андижон вилоятидан ҳам нохуш бир мисол келтиришга тўғри келади. Ўтган йили Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан вилоят “Камолот” ҳаракати кенгашига Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси томонидан тантанали равишда янги автобус топширилган. 

Лекин маросим тугаши билан автобус олиб қўйилиб, унинг ўрнига шалағи чиққан эски транспорт воситаси берилган. Айтинглар, бундай “ўйин”лар, кўзбўямачилик билан биз ёшларга қандай тарбия беряпмиз? 

Андижон вилоятининг ҳокими Ш.Абдураҳмонов, сиз бунга нима дейсиз? 

Афсуски, бундай камчиликларни республика миқёсидаги вазирлик ва идоралар фаолиятида ҳам учратиш мумкин. 

Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов, айтинг-чи, сиз ўз тизимингиз бўйича ёшлар етакчилари билан қачон учрашгансиз? Сиз бошчилик қилаётган соҳада ишлаётган педагогларнинг неча фоизини ёшлар ташкил этади? Уларнинг қанчаси “Камолот” аъзолари ҳисобланади?”, деди Шавкат Мирзиёев.
Бобур Жалолов

Теглар:Камолот Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар