Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан Зулфия номидаги Давлат мукофотини бериш шартлари ўзгарди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги Фармонига мувофиқ Зулфия номидаги Давлат мукофоти 14 ёшдан 22 ёшгача бўлган иқтидорли қизларга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг биттадан вакилаларига берилар эди.
Эндиликда Зулфия номидаги Давлат мукофотини ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан икки нафар талабгорга бериш белгиланди.
Янги тартибга мувофиқ, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари бўлган ўқувчилари бакалавриатга, бакалавриат талабалари эса олий таълим муассасалари магистратурасига тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.