Ғилдираги тешилган автобус бир томонга оғиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишдаги қисмига чиқиб кетган.
Маълумотларга кўра, автобуслар Булавайо шаҳрининг жануби-ғарбидаги катта йўлларнинг бирида тўқнашиб кетган. Ҳалокат автобуслардан бирининг ғилдираги кутилмаганда ёрилиши оқибатида содир бўлган. Ғилдираги тешилган автобус йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетган ва келаётган автобус билан тўқнашган.
“Кеча даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганини тасдиқлайман. Воқеа жойида 28 киши, хусусан ҳар икки автобуснинг ҳайдовчилари нобуд бўлишди. Яна 2 киши шифохонада жон берди. Ҳозирча яна 32 кишининг ҳаёти хавф остида, уларнинг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда”, – дейди маҳаллий полиция вакили Черити Чарамба.