...
МЕНЮ
ONLINE TV

Зиданнинг “Реал”даги даври тугадими? Унинг ўрнига уч нафар номзод тайёр!


09:43, 19.02.2018 Спорт
 4 057

Франциялик мутахассиснинг келажагига “ПСЖ”га қарши жавоб учрашувидан сўнг ойдинлик киритилади.

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти мураббий Зинедин Зидан ўрнига номзодлар қидиришда давом этмоқда.
 
“AS” нашрининг маълумотларига кўра, клуб раҳбарияти мавсум якунида кетиш масаласини Зиданнинг ўзи ҳал этишини истамоқда.
 
Агар Зидан “Реал”да қолиб ишлашни истаса, фаолиятини давом эттиради, агар кетишни ҳохлагудек бўлса, унда ўрнини Юрген Клопп, Маурисио Почеттино ва Йоахим Лёв каби мутахассислардан бирига бўшатиб беради.
 
Аммо юқорида айтиб ўтилган уч мутахассиснинг ҳозирда жамоалари билан амалда давом этаётган шартномалари бор.
 
Клопп “Ливерпуль”, Почеттино “Тоттенхэм” билан яхши натижалар кўрсатиб келишмоқда.
 
Йоахим Лёв ҳам Германия терма жамоаси билан амалдаги шартномасини муддатидан олдин узиш ҳақида ўйламаяпти.
 
Эслатиб ўтамиз, “Реал” клубини ЕЧЛ мусобақаси нимчорак финалида “ПСЖ”га қарши учрашув кутиб турибди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Зинеддин Зидан Реал Мадрид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!