ЙТҲ оқибатида қурбонлар бўлиши мумкинлиги айтилмоқда...
Кеча, 3 ноябрь куни Зангиота тумани ҳудудида юк машинаси, микроавтобус ва енгил автомобиль иштирокида жиддий талафотга сабаб бўлгани тахмин қилинаётган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берилди.
“Зил” русумли юк машинаси, “Газель” русумли микроавтобус ва Nexia автомобили бир йўналишда ҳаракатланган, дея тахмин қилинмоқда. Сабаби, қарама-қарши йўналишга ўтишнинг имкони йўқ. Негаки, Тошкент–Термиз йўналишининг мазкур ҳудудида (Тошкент–Янгийўл маршрути йўналишида) ҳам йўллар бетон тўсиқлар билан ажратилган.
Ижтимоий тармоқларда тарчалган суратда юк машинаси ЙТҲ оқибатида бетон тўсиққа чиқиб кетганини кўриш мумкин.
Гувоҳларнинг маълумотига қараганда, ЙТҲ оқибатида қурбон бўлганлар бўлиши мумкин. Воқеа ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан аниқлаштирилмоқда.

Зоҳиршоҳ Жўраев