...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юрак хасталиги билан туғилган 10 та бола операция қилинди


12:57, 03.05.2016 Жамият
 3 694

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини амалга ошириш учун жами 1,3 триллион сўм йўналтирилди.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида шу йилнинг биринчи чорагида оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилди. 
 
Ўзбекистон Республикасини 2016 йилнинг биринчи чорагида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари тўғрисидаги ҳисоботга кўра, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини амалга ошириш учун жами 1,3 триллион сўм йўналтирилди. 

Халқаро ташкилотларнинг молиявий кўмаги билан мамлакатимиз клиникаларида туғма ривожланишида нуқсонлари бўлган 44 та ва туғма юрак хасталиги билан туғилган 10 та бола операция қилинди ҳамда соғломлаштирилди. 155 минг нафардан зиёд бола бошқариладиган 12 инфекцияга қарши эмланди. 14 ёшгача фарзанди бўлган 1120 оилага, 2 ёшгача фарзанди бор 8460 оилага, шунингдек, 2310 та кам таъминланган оилага моддий ёрдам кўрсатиш белгиланди. 

Теглар:Соғлом она ва бола йили 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар