...
МЕНЮ
ONLINE TV

Турк хонандаси Таркан уйланди


12:35, 03.05.2016 Шоу-бизнес
 7 355

Таркан рақифаси Пинар Дилек билан Германиядаги концерт дастурида танишган эди.

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўзининг миллионлаб мухлисларига эга бўлган турк хонандаси Таркан ўз мухлисасига уйланди. Бу ҳақда “Mediarepost.ru”  нашри хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, Таркан рафиқаси Пинар Дилек билан бундан бир неча йил аввал Германияда тақдим этган концерт дастурида танишган. Уларнинг никоҳ тўйлари кичик даврада, Тарканнинг Истанбулдаги вилласида бўлиб ўтди. Маросимда икки ёшнинг оила аъзолари ва дўстлари иштирок этди.
 
Тўйнинг асосий қисми тез кунларда бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. 
Умида Якубова

Теглар:Таркан Тўй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!