...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юрак қон-томир касалликлари хавфи қон гуруҳига боғлиқлиги аниқланди


19:05, 06.05.2017 Саломатлик
 5 705

Жумладан, қон гуруҳидан ташқари жинс, ёш, организмдаги холестерин миқдори ва қон босими ҳам ҳисобга олинади.

Олимлар инсоннинг қон гуруҳи хотирага таъсир кўрсатиши ҳақида аввал айтган эдилар. Энди эса улар қон гуруҳи юрак қон-томир касаллигига таъсир қилиши ҳақида таъкидламоқдалар.
 
Нидерландиялик олимларнинг аниқлашларича, I қон гуруҳи эгаларидан ташқари барча қон гуруҳига эга инсонлар юрак қон-томир касалликларига мойилроқ эканлар. Бошқача қилиб айтганда, I қон гуруҳи юрак билан боғлиқ муаммолардан сақлар экан.
 
Олимларнинг айтишларича, юрак қон-томир касалликларининг келиб чиқишига икки хил омил хавф солади. Биринчи омилга қарши курашиш мумкин (чекиш, нотўғри овқатланиш, камҳаракатлик), иккинчисига қарши курашиб бўлмайди (ирсият, ёш). Қон гуруҳи ҳам айнан шу омилга тааллуқлидир.
 
Олимлар тадқиқотнинг биринчи босқичини тугатдилар, энди улар изланишларини давом эттиришлари ва бошқа саволларга ҳам ойдинлик киритишлари лозим. Жумладан, қон гуруҳидан ташқари жинс, ёш, организмдаги холестерин миқдори ва қон босими ҳам ҳисобга олинади.
 
“Агар тўғри овқатланишни йўлга қўйсангиз, жисмоний ҳаракатларни кўпайтирсангиз ва соғлом турмуш тарзини олиб борсангиз, қонингиз I гуруҳ бўлмаса ҳам, юрак қон-томир касалликларининг олдини олиш мумкин”, деб таъкидладилар тадқиқот муаллифлари.
 
Нидерландиялик олимлар ўз хулосаларини Бутун дунё юрак етишмовчилиги конгресида тақдим қилдилар.
Акмал Эшонхонов

Теглар:қон гуруҳи Олимлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!