...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юқоричирчиқда қўшнилар жанжали фожиа билан якунланди


14:42, 14.09.2017 Жамият
 4 838

Жабрланувчи оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Юқоричирчиқ туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган Аброр Асилбеков маст ҳолда қўшниси билан жанжаллашиб қолган.
 
Жанжал оқибатида Аброр Асилбеков 1974 йилда туғилган Тўхлибой Боркиновга қасддан тан жароҳати етказган. Воқеа
Боркиновнинг уйи олдида содир бўлгани маълум қилинмоқда.
 
Чап кўкрак соҳасига бир маротаба пичоқ билан тан жароҳати етказилган Тўхлибой Боркинов шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар бермоқда.
 
Туман шифохонасининг маълумотномасига кўра, Тўхлибой Боркиновнинг олган тан жароҳати — беморнинг ҳаёти учун хавфли ҳисобланади.
 
Ушбу ҳолат юзасидан Аброр Асилбековга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
 
Гумонланувчи ушланган ва унга нисбатан вақтинчалик қамоқ чораси қўлланилган. Тергов ишлари давом этмоқда.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Тошкент вилояти Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар