...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юнонлар Македония давлатининг номини ўзгартиришни талаб қиляпти


18:29, 22.01.2018 Олам
 2 496

Намойишга чиққан юнонлар Македония ҳукуматидан бу номни ўзгартиришни, қадимги Македония номидан фойдаланмасликни талаб қилишмоқда.

Юнонлар Солоники шаҳрида Македония номининг ўзгартирилишини талаб қилиб намойишга чиқишди. Бу ҳақда SKY news хабар бермоқда.
 
Юнонлар Буюк Александр ҳайкали олдида тўпланишган. Намойишчиларнинг мақсади: тарихий ҳақиқатни тиклаш.
 
Македония 1991 йилда Югославиянинг парчаланиши натижасида мустақилликни қўлга киритди. Ўша вақтда “Македония” номи билан юритила бошланди. Аммо бунга юнонлар қарши чиқишади. Улар қадимги Эллада ҳудудида бўлган Македония номи асл ном эканлиги “янги Македония”  эса бошқа ҳудудда эканлигини айтиб, бу номдан воз кечишга чақиради.
 
Улар бунга Грециянинг шимолий қисми топономиясини асос қилиб кўрсатишади. Унга кўра, ҳозирги Македония ҳудуди қадимги Македония билан мос келмайди. Қадимги Македония ҳудуди эса ҳозирги Грециянинг шимолий қисмига тўғри келади. Намойишчилар айнан Буюк Александр ҳукмронлик қилган Македония ҳудуди ҳозир Грециянинг шимолида эканлигини айтишмоқда.
 
Аммо македонияликлар ўз навбатида шимолий Греция ерларига ҳудудий даъво билан чиқишмоқда. АҚШ собиқ президенти Жорж Бушнинг 2004 йилда Македония номини ҳозирги Македонияга нисбатан қўллагани юнонларнинг ғазабига сабаб бўлган эди. Айни пайтда бу келишмовчиликлар 27 йилдан буён давом этмоқда.
 
Шу боис, расмий Афина Македониянинг халқаро ташкилотларга аъзо бўлишига тўсқинлик қилиб келади.
Солоникида намойишга чиққанлар сони 300 мингдан ортиқ эканлиги айтилмоқда. Аммо маҳаллий полиция 100 минг кишини қайд этган. Намойишчилар турли хил баннерлар билан Салоники кўчаларини тўлдиришган.
Икром Раҳмон

Теглар:Македония Намойиш Греция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!