...
МЕНЮ
ONLINE TV

GM Uzbekistan Orlando автомобилини ишлаб чиқаришни тўхтатмоқчи


17:19, 22.01.2018 Технология
 4 381

Ўзбекистонда 2014 йил баҳордан автомобилни серияли ишлаб чиқариш бошланганди.

GM Uzbekistan компанияси 2018 йилнинг биринчи чорагида Chevrolet Orlando русумли автомобилни ишлаб чиқаришни тўхтатади. Бу ҳақда компания расман хабар берди.
 
“General Motors” компаниясининг моделлар қаторини янгилаш борасидаги глобал стратегиясига мувофиқ, Chevrolet Orlando автомобилини “GM Uzbekistan” АЖ ишлаб чиқариш қувватларида йиғиш 2018 йилнинг биринчи чорагида якунланади”, дейилади компаня хабарида.
 
Шу сабаб бундай автомобилларни сотиб олиш бўйича шартномаларга аризалар қабул қилиш ҳам тўхтатилади.
 
Айтиш керакки, шу вақтгача Orlando автомобили учун тузилган шартномалар белгиланган шарт ва муддатга кўра истеъмолчига етказиб берилади.
 
Orlando – ўртача катталикдаги 7 ўринли минивэн бўлиб, Ўзбекистонда 2014 йил баҳордан серияли ишлаб чиқариш бошланган. Автомобилга 141 от кучига эга 1,8 литрлик двигатель ўрнатилган. Шунингдек, машинанинг олд ва ён тарафларида хавфсизлик ёстиқлари мавжуд. 

Теглар:Orlando GM Uzbekistan 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 309

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!