Хонанданинг насиҳатларини санъат аҳли вакиллари қандай қабул қилгани бизга қоронғу, бироқ унинг айтганларида жон бор.
“Санъаткорларнинг тўйида шунчаки ўтиришга ҳаққимиз йўқ. Чунки ҳамма одамларнинг тўйида тик туриб хизматда бўладиган ҳам айнан санъаткорлар. Даврон ва Эъзозага бахт тилар эканман, шуни алоҳида айтаман: санъаткорлар ҳеч қачон оиласидан ажралмасин. Боиси улар ҳар тарафдан халққа, мухлисларга ўрнак бўлади”, дейди Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова.
Хонанданинг насиҳатларини санъат аҳли вакиллари қандай қабул қилгани бизга қоронғу, бироқ унинг айтганларида жон бор. Бугун санъаткорнинг ҳар бир хатти-ҳаракати мухлисларига, хусусан, ёшларга намуна бўлмоқда. Буни ўз вақтида тушуниш эса фақат яхшиликка хизмат қилади.