...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юлдуз Усмонова: “Санъаткорлар ҳеч қачон оиласидан ажралмасин”


11:53, 26.05.2016 Шоу-бизнес
 22 466

Хонанданинг насиҳатларини санъат аҳли вакиллари қандай қабул қилгани бизга қоронғу, бироқ унинг айтганларида жон бор.

Аввалроқ, таниқли сухандон, “Миллион” жамоасининг аъзоси Даврон Кабулов 23 май куни уйлангани ҳақида хабар берган эдик. Пойтахтдаги “Мумтоз” ресторанида бўлиб ўтган тўй оқшомига ўзбек шоу-бизнесининг энг таниқли вакиллари жам бўлишди. Улар орасида Ўзбекистон халқ артистлари Фаррух Зокиров ҳамда Юлдуз Усмонова ҳам бор эди. Усмонова саҳнага чиқиб, икки ёшни қутлар экан, ёшларга бироз насиҳат ҳам қилди.
 
“Санъаткорларнинг тўйида шунчаки ўтиришга ҳаққимиз йўқ. Чунки ҳамма одамларнинг тўйида тик туриб хизматда бўладиган ҳам айнан санъаткорлар. Даврон ва Эъзозага бахт тилар эканман, шуни алоҳида айтаман: санъаткорлар ҳеч қачон оиласидан ажралмасин. Боиси улар ҳар тарафдан халққа, мухлисларга ўрнак бўлади”, дейди Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова.
 
Хонанданинг насиҳатларини санъат аҳли вакиллари қандай қабул қилгани бизга қоронғу, бироқ унинг айтганларида жон бор. Бугун санъаткорнинг ҳар бир хатти-ҳаракати мухлисларига, хусусан, ёшларга намуна бўлмоқда. Буни ўз вақтида тушуниш эса фақат яхшиликка хизмат қилади. 

Теглар:Юлдуз Усмонова Даврон Кабулов Тўй 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

jahongir
12:30 24.06.2016

yulduz yagona



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!