Жабрланганлар ва ноқонуний миграцияни ташкил этганлар жавобгарликка тортилади.
Владимир вилояти ички ишлар бошқармасининг миграция масалалари бўлими ходимлари томонидан 17 нафар жабрланган ўзбекистонликларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Ўзбекистон фуқаролари Россия Федерациясида бўлиш тартибини бузганлик учун маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида баённома тузилган. Ҳозирги вақтда ҳужжатлар қарор қабул қилиш учун судга оширилгани айтилмоқда.
Россия қонунчилигига кўра ушбу турдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик учун 2 минг рублдан 5 минг рублгача жарима белгиланиши ҳамда маъмурий чиқариб юбориш қўлланилиши белгиланган.
Юқорида келтирилган ҳуқуқбузарлик ҳодисанинг бир томони бўлса, унинг иккинчи томонида жиноий иш ётгани маълум қилинди.
Юз берган ЙТҲ натижасида терговчилар ноқонуний миграцияни ташкил этиш, номаълум шахслар томонидан хорижлик фуқароларнинг транзити, Ўзбекистон фуқароларининг Россияга киришида миграция ҳужжатларини расмийлаштирмасдан ташкиллаштириш, бу “хизматлари” учун ҳар бир шахсдан 5 минг рублдан олингани ҳолатлари аниқланган.
“Ноқонуний миграцияни ташкиллаштириш” бўйича жиноят аломатлари мавжудлиги сабаб 6 октябрь куни жиноят иши қўзғатган.