...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЙТҲда 16 кишининг қурбон бўлишига сабабчи бўлган ҳайдовчи қочиб кетди


14:58, 08.02.2017 Олам
 3 663

Мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасида юк машинасини бошқариб келаётган ҳайдовчи назоратни бой берди.

5 февраль, якшанба куни, Гондурасда аянчли йўл транспорт ҳодисаси юз берган. “Euronews” ахборот агентлиги хабарига кўра, пойтахт Тегусигальпа шаҳридан ўн километр узоқдаги йўлда автобус ва цистернали автомобиль тўқнашиб кетган. Оқибатда 16 киши ҳалок бўлган, 34 нафар одам жароҳатланган.
 
Дастлабки тахминларга қараганда, фалокат юк машинаси ҳайдовчисининг бошқарувни йўқотиши натижасида келиб чиққан. Бунинг оқибатида юк автомобили қарама-қарши тарафдан келаётган сариқ рангдаги автобусни уриб юборган. Ҳодисадан сўнг юк автомобили ҳайдовчиси қочиб кетган.
 
Миллий Транспорт бошқармасининг вакили Мигель Осорионинг маълумотига кўра, терговчилар воқеа жойида ҳалокат изларини ўрганишмоқда ва тез орада якуний баёнот берилади.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:ЙТҲ Гондурас 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!