Андижонда уй эшигини очиқ қолдирилиши оқибатида катта миқдордаги бойликлар ўғирланди.
ИИВ Матбуот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Андижон шаҳрида яшовчи, ҳеч қаерда ишламайдиган, 1978 йилда туғилган Ғ.М. содир этганлиги аниқланди ва ушбу шахс қўлга олингани маълум қилинди.
Ҳозирги кунда Ғ.М.нинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги ўрганилмоқда.