Мушукларнинг 2 таси Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган эди...
13 ноябрь куни Уилл ва Лорен Пауэрслар хонадонида кучли ёнғин юз берди. Улар олов ичидан қутулиб қолишди, аммо уйларидаги 4 та мушук йўқолиб қолган.
Йўқолган мушукларнинг 2 таси рекордчи жониворлар бўлишган. “Арктурус” лақабли мушук “энг узун уй мушуги” сифатида, “Сигнус” лақабли мушук эса “энг узун дум эгаси” сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.
“Арктурус”нинг бўй баландлиги 48 сантиметрни, “Сигнус”нинг думининг узунлиги эса 43 сантиметрни ташкил қилади.
Шу сабаб ҳам Пауэрслар оиласи йўқолган мушукларни топган инсонга 100 минг долларлик биткоинлар таклиф қилишмоқда.