Ноқонуний равишда Россияда кира қилаётган Ўзбекистон фуқароси йўловчи билан юзага келган келишмовчилик натижасида унинг умрига зомин бўлди.
Хабарда айтилишича, воқеа жорий йилнинг май ойида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида юз берган ва бўлиб ўтган тергов ҳамда суд жараёнлари жамоатчилик эътиборида бўлган.
Кеча, 12 ноябрь куни мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган охирги суд мажлисида айбланувчи 8,5 йиллик қаттиқ тартибдаги ахлоқ тузатиш калониясида жазони ўташга ҳукм қилинди.
Ўзбекистон фуқароси бўлган Ойбек Носиров ноқонуний равишда Екатеринбург шаҳридаги “Везет” таксопаркида фаолият юритган. Юқорида таъкидланганидек, 38 ёшли айбланувчини Свердловск суди томонидан 8,5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Қотиллик эса жорий йилнинг 1 майида юз берган.
Носировнинг машинасини маст ҳолатдаги шахслар тўхтатади. Йўл давомида бир неча маротаба йўналишни ўзгартиришни талаб қиладилар. Йўналиш сўнгги бор ўзгартирилганида Носировнинг жаҳли чиқиб, сархуш йўловчилардан иборат гуруҳни машинадан туширмоқчи бўлади. Келишмовчилик жанжалга айланади.
Ҳайдовчи ўзини назоратда тутиб туролмайди ва йўловчилардан бирининг аввал кўкрак қисмига, сўнг бошига “отвёртка” билан уради ва оғир тан жароҳати етказади.