...
МЕНЮ
ONLINE TV

Йўловчи автобуси дарёга қулаб кетди. Қурбонлар бор.


17:40, 09.04.2016 Олам
 3 930

Ҳозирга қадар 23 кишининг вафот этгани айтилмоқда.

Перунинг баланд тоғлар жойлашган Куско шаҳридаги Мапачо дарёси устидан ўтувчи катта йўлда йўловчи ташувчи автобус дарёга қулаб тушган. Ҳалокат натижасида 23 киши вафот этган 19 киши турли тан жароҳатлари билан касалхоналарга етказилган.

Тахминий маълумотларга кўра, ЙТҲ автобуснинг 31 ёшли ҳайдовчиси одамлар билан тўла автобус устидаги бошқарувни йўқотгани оқибатида содир бўлган.
Автобус бир неча бор чайқалгач, катта баландликдаги трассадан Мапачо дарёсига қулаб тушган. Бу эса қутқарув ҳизмати ходимларининг иши қийин кечишига сабаб бўлди. Чунки ёрдамга муҳтож бўлган йўловчилар машина йўлидан анча пастда эди.

Айни дамда тергов-суриштирув ишлари бошланган.
Умида Якубова

Теглар:Перу ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!