Хабарларга қараганда, немислар “электрли йўл”ни Берлинга ҳам қуришмоқчи.
Швециянинг eRoadArlanda ширкати электр токи билан ҳаракатланадиган автомобилларнинг мушкулини осон қилди. Энди шундай турдаги уловлар учун махсус 2 километрли йўл барпо этилди.
Электромобиллар Стокгольмдаги ушбу йўлга бир кириб чиқса, бас, электр қувватини олиб, яна йўлида давом этаверади. Ҳар 50 метр масофада қувватлантирувчи мосламалар жойлаштирилган.
Ушбу электр қувват бағишловчи йўл Арланда аэропорти ва логистика марказини бир-бирига боғлайди. Бу эса шундай турдаги автомобил ҳайдовчилари учун анча қулайлик туғдиради.
Янги ихтиродан кейин Швейия ҳукумати дизел ёқилғили автомобилларни пойтахт ва қолган шаҳарлардаги ҳаракатини тақиқламоқчи. Айни пайтда, мамлакатда 1 миллион 300 мингта машина дизел ёқилғисидан фойдаланади.
Электр қувват берувчи йўлларнинг қурилиши эса бу турдаги машиналарнинг камайишига олиб келади. Шу билан бирга экология ифлосланишининг ҳам олди олинади. Шундай йўлларни барпо этиш орқали Швеция ҳукумати мамлакатни экологик энг тоза масканга айлантиришни ҳам режалаштирган.
Аслида бу ихтиро PostNord номли логистика марказига тегишли. Бироқ eRoadArlanda ширкати бу лойиҳага қизиқиб, уни амалиётга татбиқ этди. Ширкат раҳбари Ханс Шёл ҳозирда Швециядаги йўлларни бирма-бир ўрганиб чиқмоқда.
Унинг айтишича, электр қувват берувчи йўлни барпо этиш учналик катта маблағ талаб этмайди. 1 километр “заряд”ли йўл қурилишига 1 миллион евро кетади.
“Швеция шаҳарлар ва қишлоқларини 500 минг километрли йўл боғлайди. Шу йўлларнинг 20 километри электр қувват берувчи бўлса етарли”, дейди Ханс Шёл.
Швециядаги электр йўлни кўрган германияликлар ҳам бу ихтирони ўз мамлакатларига жорий этишмоқчи. Бу борада улар eRoadArlanda ширкати билан музокаралар олиб боришмоқда. Хабарларга қараганда, немислар “электрли йўл”ни Берлинга қуришмоқчи.

Акмалхон Эшонхонов