...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда собиқ СССРнинг идоравий ҳужжатлари ўз кучини йўқотади


13:57, 14.04.2018 Жамият
 5 527

Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтказилмаган ҳужжатлар тартиби белгиланди.

Олдинроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинганини хабар қилган эдик.
 
Мазкур қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1993 йил 17 июнгача қабул қилинган ва Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтмаган умуммажбурий идоравий ҳужжатлар, шу жумладан собиқ СССРнинг идоравий ҳужжатлари ўз кучини йўқотади. Бу ҳақда Адлия вазрилигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
2018 йил 1 майдан бошлаб шундай тартиб жорий этилди, унга кўра:
 
  • барча қонун ҳужжатлари лойиҳалари лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозим;
  • қонун ҳужжатларининг лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасига, Президент девонига фақат ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича уларни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги Адлия вазирлигининг хулосаси мавжуд бўлгандагина киритилади;
  • ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича ҳудудий адлия органларининг ижобий хулосаси мавжудлиги ҳокимликлар томонидан қонун ҳужжатларини қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланади;
  • қонун ҳужжатлари лойиҳалари Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан улар манфаатдор ташкилотлар билан келишилганидан сўнг, шунингдек такроран – Вазирлар Маҳкамаси аппарати ва Президент девони таркибий тузилмаларида уларнинг концептуал қоидалари ўзгартирилганида ўтказилади;
  • вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар агар қонун ҳужжатлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари билан уларга тегишли ҳужжатни қабул қилиш ёки аниқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш бўйича ваколат берилган бўлса, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишлари мумкин.
Икром Раҳмон

Теглар:СССР Адлия вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар