...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёдгор Саъдиев: “Мўмай пулга тўйга бораётган қўшиқчи жонли айтиши шарт”


16:45, 12.08.2016 Кино
 6 598

Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев қўшиқларидан бирига клип суратга олдирмоқчи.

Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев нафақат профессионал актёр, балки ширали овози соҳиби, мумтоз куй-қўшиқларнинг моҳир ижрочиси ҳам. Актёр “Qalampir.uz” сайтига интервью берар чоғи айни кунларда янги қўшиқлар устида иш бошлагани, мусиқий альбомини сотувга чиқармоқчилиги ва клип суратга олдириш ниятида юрганини маълум қилди.
 
“Қўшиқларим сони 25та бўлибди, яна янгиларини куйлаб, сўнг битта диск қилиб чиқаришни ўйлаб юрибман. Унда турмуш ўртоғим Зайлига аталган қўшиқ ҳам бўлади. Кейин клип олдирмоқчиман (кулиб). Бу клипда ҳозирги хонандаларнинг тўйдаги хатти-ҳаракатлари акс этади. Кўп тўйларда қўшиқчиларнинг фонограммада куйлаётганига гувоҳ бўляпман. Ваҳоланки, улар бир тўйда қўшиқ куйлашлари учун мўмайгина пул олишади, даромад топишади. Шунга яраша жонли ижрода куйлашлари керак”, дейди айни дамда 70 ёшни қаршилаган актёр.
 
Ёдгор Саъдиев бугун қўшиқчиларнинг жонли ижрода куйламаслиги масаласига алоҳида эътибор қаратар экан, қўшиқларни танқид қилиб, уларни фонограммада куйлашига йўл очиб бераётган одамларни ҳам аяб ўтирмади. Суҳбатнинг тўлиқ шаклини тез кунда “Qalampir.uz” сайтида ўқишингиз мумкин. 
Қамариддин Шайхов
Суратлар муаллифи: Бекзод Мирсодиқов (Aslzod)

Теглар:Ёдгор Саъдиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!