Сиреномелияга чалинган ҳомиланинг икки оёғи бир-бирига бирикиб ривожланади. Бу ҳар 100 минг ҳомиладан биттасида кузатилиши мумкин.
Нашрнинг маълум қилишича, ҳомила текшириб кўрилганда, унинг оёқлари думга ўхшаб ривожланаётгани маълум бўлган. Бундан ташқари, ҳомиланинг пешоб пуфаги бўлмаган ва жигари жуда кичкиналиги аниқланган.
Шифокорлар аёлга унинг ҳомиласи кам учрайдиган сиреномелия ёки “Сув париси синдроми”га чалинганини айтишди. Бунда ривожланаётган ҳомиланинг оёқлари бир-бирига ёпишиб шаклланади.
Мутахассислар бола туғилгач атиги бир неча соат яшаши мумкинлигини эшитган аёл ҳомиласидан воз кечишга аҳд қилди.
“Сув париси синдроми”нинг сабаблари ҳалигача тиббиёт учун сирлигича қолмоқда. Сиреномелия билан ҳар 100 минг ҳомиладан биттаси азият чекиши мумкин.
Маълумотларга қараганда, бугунги кунда дунёда сиреномелияга чалинган икки нафар болагини яшаб қолган. Улар Шилоҳ Пепин ва Милагрос Керрондир.
АҚШда яшовчи Пепин қисқа умри давомида 150 марта жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган. У 2009 йилда 10 ёшида вафот этди.
Перуда туғилган Милагрос эса муваффақиятли жарроҳлик амалиётидан сўнг юра бошлади.