Маросимда бир қатор номинациялар бўйича жорий йилнинг энг яхшилари аниқланишади.
Маросимда бир қатор номинациялар бўйича жорий йилнинг энг яхшилари аниқланади.
“Йилнинг энг яхши футболчиси”, “Йилнинг энг яхши аёл футболчиси”, “Йилнинг энг яхши мураббийи”, “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси”, “Йилнинг энг яхши футзалчиси”, “Йилнинг энг яхши мухлислар жамоаси”, “Йилнинг энг яхши клуби”, “Энг яхши футбол академияси”, “Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган энг яхши чет эллик мураббий”,“Fair Play” соврини эгаси ва “Ёшлар лигаси ғолиби” совринлари ўз эгаларига топширилади.
Бу йил Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси ва мураббийини Ўзбекистон Миллий чемпионатида иштирок этаётган клублар бош мураббийлари ва сардорлари овоз бериш йўли билан аниқлашади.
Маросимда эстрада юлдузлари ва халқимиз севган қўшиқчиларнинг ҳам чиқишларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Тақдирлаш маросимида вилоят футбол федерациялари масъуллари, миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар раҳбарлари, футболчилар, мураббийлар, футбол академиялари тарбияланувчилари, шунингдек, юртимиздаги чет эл давлатларининг элчихоналари, турли вазирликлар, идоралар, ташкилотлар вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этади”, - дейилади ЎФФ хабарида.