...
МЕНЮ
ONLINE TV

Йигитали ўғилларини туғилган куни билан Instagram орқали табриклади


15:59, 01.05.2016 Шоу-бизнес
 12 654

Ушбу табриклар тагига ўз изоҳини қолдираётган интернет фойдаланувчилари эса Йигиталининг турмуш ўртоғи билан яна ярашиши, фарзандлар камоли учун иккиси ҳам ўтган ишларга кўз юмиши кераклигини айтишмоқда.

Бугун, 1 май – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва актёр Йигитали Мамажоновнинг фарзандлари Ислом ва Имрон таваллуд топган кун. Шу сабаб ижтимоий тармоқлар Райҳоннинг ўғиллари билан тушган сурати билан тўлиб тошяпти, ҳатто, таниқли шоу-бизнес вакиллари ҳам Райҳонни қутлаш билан банд.
 
Табриклар орасида Райҳон Ғаниеванинг собиқ турмуш ўртоғи Йигитали Мамажоновнинг ўғилларига ижтимоий тармоқ орқали йўллаган тилаклари эътиборимизни тортди.
 
“Туғилган кун муборак бўлсин, ўғилларим! Менинг полвонларим, албатта, бу табрикларни тушуниш сенларга эрта. Лекин катта бўлиб ўзингиз ўқийсиз. Тану жонингиз соғ бўлсин ҳамиша. Катта йигит бўлиб, ота-онам дейдиган, имонли, эътиқодли, қалби покиза, ибратли, ҳалол инсон бўлинглар”, деб ёзади Йигитали Мамажонов.
 
Ушбу табриклар тагига ўз изоҳини қолдираётган интернет фойдаланувчилари эса Йигиталининг турмуш ўртоғи билан яна ярашиши, фарзандлар камоли учун иккиси ҳам ўтган ишларга кўз юмиши кераклигини айтишмоқда. Бу изоҳларга нисбатан Райҳон Ғаниева ҳам, Йигитали Мамажонов ҳам жавоб қайтаргани йўқ.

Теглар:Йигитали Мамажонов Райҳон Ғаниева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

nazokat
16:42 24.01.2017

Islam va imronga kelajeda baxt tileman. Bechora bolla


Нигора
09:37 12.05.2016

Оилада нима гаплар бўлмайди дейсиз. Оллоҳдан мана шу икки ширин полвон боланинг келажаги учун ота-онаси ярашиб, бундай келишмовчилик бошқа хеч качон қайтарилмаслигини тилайман.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!