...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳафтанинг муҳим воқеалари суратларда


14:23, 01.05.2016 Олам
 10 319

Президент Ислом Каримов 25-26 апрель кунлари расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлди, Малайзиялик 63 ёшли фермер Иброҳим Басирнинг фермасида одамга ўхшаш улоқча туғилди, Ўзбекистон халқ артисти Санъат Девонов эса ота юртида жон берди...

Кўз очиб юмгунча,  бир ҳафта ўтиб кетди.  Ўтган ҳафта мобайнида дунёда ва юртимизда турли хил воқеалар рўй берди. Қуйида ҳафта давомида бўлган муҳим воқеаларнинг баъзиларини суратларда эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
Суриялик муҳожир оила Македонияга Греция чегарасидан ноқонуний равишда ўтиб, ўрмон ичида югуриб бормоқда. Греция ва Македония чегарасида февраль ойидан буён кўплаб муҳожирлар келиб, тўпланиб қолган, чунки Болқон давлатлари уларни ўз мамлакатларига киришга рухсат бермаяпти. 2016 йил 24 апрель.


 
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 25-26 апрель кунлари расмий ташриф билан Россия Федерациясида бўлди. 


 
АҚШнинг Калифорния  штати Сан-Клементе шаҳридаги қирғоққа  улкан китнинг жасади чиқиб қолди. Суратда аёл ва бола бадбўй ҳид тарқаётган ўлган кит жасади олдидан бурунларини ёпиб ўтиб кетмоқдалар. 2016 йил 26 апрель.


 
Украинанинг Силавутич шаҳрида 1986 йили Чернобилда АЭС портлаши натижасида ҳалок бўлган одамлар хотирасига махсус майдон ташкил қилинган. Суратда мудҳиш воқеа қурбонларини ёд олиб, хотира майдонига гул қўйилмоқда. 2016 йил 26 апрель.


 
Кино ва театр актёри, Ўзбекистон халқ артисти Санъат Девонов 84 ёшида  оламдан  ўтди. Актёр Хоразм вилоятида ўтказилаётган “Биз буюк юрт фарзандларимиз” ёшлар фестивалида иштирок этиш учун ота юртига борган эди. Сўнгги суратлардан бирида Санъат Девонов Хоразм аэропортидаги мезбонлар билан рақсга тушяпти. 2016 йил 27 апрель.


 
Суриянинг Алеппо шаҳри яқинидаги оппозицион кучлар назорати остидаги ҳудудга берилган ҳукуматнинг авиазарбалари натижасида шифохона вайрон бўлди. Бир ҳафта давомида авиазарбалар натижасида 200га яқин одам ҳалок бўлди. Суратда яраланган ўспирин одамлар ёрдамида вайроналар орасидан олиб кетилмоқда. 2016 йил 28 апрель.
 


Кениянинг ёввойи табиатни қўриқлаш хизмати ходими Найроби Миллий боғида бир нечта уюмда терилган фил суякларини қўриқламоқда. Ёввойи табиатни қўриқлаш хизмати броканерлик натижасида йиғилган 16 минг фил суяклари ва бир тонна каркидон бурун-суякларини топди.  Мамлакатда браконьерликка қарши кураш кетмоқда. 2016 йил 28 апрель.


 
Калифорния штатининг Оренж шаҳрида АҚШ президентлигига номзод Дональд Трампга қарши намойишлар бўлиб ўтди.  Трамп мазкур шаҳардаги амфитеатрда нутқ сўзлаётган пайтда, унга қарши бўлган юзлаб одамлар намойишга чиқди. 2016 йил  29 апрель.
 


Малайзиялик 63 ёшли фермер Иброҳим Басирнинг фермасида мисли кўрилмаган ғаройиб ҳолат содир бўлди. Унинг ҳомиладор эчкиларидан бири юзи ва танаси худди инсон боласини эслатувчи улоқчани дунёга келтирди. 2016 йил 29 апрель.

Руслан Сулаймонов

Теглар:Ҳафтанинг муҳим воқеалари суратларда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!