Яшнобод туманида истиқомат қилувчи аҳолидан жами 16 554 та мурожаат келиб тушган.
Сайёр қабулда вазирликлар, шаҳар ва туман ҳокимликлари, прокуратура, ички ишлар, суд органлари раҳбарлари ҳамда бошқа тегишли бошқарма ва ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.
Бугунги кунда Яшнобод туманида истиқомат қилувчи аҳолидан жами 16 554 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 6 648 таси Яшнобод туман ҳокимлиги ваколати билан боғлиқ.
Яшнобод туман ҳокимлигига тегишли бўлган мурожаатларнинг 5 565 таси (83,7%) кўриб чиқилган бўлиб, ҳозирда 1 083 та (16,3%) мурожаат кўриб чиқилиш жараёнида. Ўтган давр мобайнида кўриб чиқилган мурожаатларнинг 4 985 таси муддати бузилган ҳолда жавоб хати берилган.
Туман ҳокимлигида мурожаатлар билан ишлаш тизимини тўғри ташкил этмаслик, мурожаатларни тақсимлаш ва назорат қилиш ишларига малакали кадрларни жалб этмаслик ҳамда таҳлил ишларини йўлга қўйилмаслик оқибатида жорий йилда жами 373 та муддати ўтган мурожаат юзага келган.
Мазкур сайёр қабул давомида 90дан зиёд мурожаатлар кўриб чиқилди ва уларнинг аксарияти асосли деб топилиб, ижобий ҳал этилиш учун назоратга олинди. Учрашув якунида кўриб чиқилган барча мурожаатлар бўйича шаҳар ва туман даражасидаги мутасадди идора ва ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилди.