Дональд Трамп оиласининг Нью-Йоркда яшашини таъминлаш ва уларнинг хавфсизлиги учун шаҳар полиция бошқармаси кунига 127 минг доллардан 146 минг долларгача маблағ сарфлайди.
Хабарларга қараганда, Меланья Трампнинг Нью-Йоркдаги “Trump Tower” биносидаги яшаш харажатлари солиқ тўловчилар учун “оғирлик” қилмоқда. Жумладан, арзнома матнида ҳам шундай дейилган:
“Америка солиқ тўловчилари Меланья Трампнинг Нью-Йоркда қолиши ва унинг хавфсизлигини таъминлаш учун катта миқдорда пул тўлаяпти. Миллий қарздорликни қисқартириш масаласига келсак, бу харажатлар давлат учун фойда келтирмайди”.
Аввалроқ хабар қилинганидек, АҚШнинг биринчи хоними 10 ёшли ўғлининг ўқиши туфайли Нью-Йоркда қолишга мажбур бўлаётгани ҳақида хабар берилган эди. Америка ОАВ маълумотларига қараганда, Дональд Трамп оиласининг Нью-Йоркда яшашини таъминлаш ва уларнинг хавфсизлиги учун шаҳар полиция бошқармаси кунига 127 минг доллардан 146 минг долларгача маблағ сарфлайди.