Криштиану Роналду Жоржина Родригеснинг ҳомиладор экани ҳақидаги саволга жавоб берди.
Аммо Ибица оролида ёзги таътилни ўтказаётган 32 ёшли футболчининг севгилиси Жоржина Родригеснинг тармоқларда тарқалган сўнгги фотосуратларида унинг ҳомиладор экани сезилиб қолганди.
Шундан сўнг Криштиану Роналду Жоржина Родригеснинг ҳомиладор экани ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди.
“Албатта, бундан жуда ҳам хурсандман. Яна бир марта оталик бахтига эга бўлиш мени янада кучли бўлишга ундайди”, деди Роналду.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Роналдунинг кичик Криштиану, Ева ва Матео исмли фарзандлари бор. Уларнинг барчаси суррогат онадан туғилган.