...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яқин Шарқда экологик ҳалокат: Урмия кўли қуримоқда!


15:28, 09.09.2017 Олам
 3 122

Халқнинг сувга бўлган эҳтиёжи ортиб бориши кўл сувининг камайиб кетишига сабаб бўлмоқда.

Эроннинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган, Яқин Шарқдаги энг катта кўл — Урмия кун сайин қуриб бормоқда. Бунинг натижасида у жойлашган ҳудуд экологияси ва 14 миллион инсон тақдири хавф остида қолмоқда.
 
Халқнинг сувга бўлган эҳтиёжи ортиб бориши кўл сувининг камайиб кетишига сабаб бўлмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда 680 минг гектар ерни суғориш учун кўл сувидан фойдаланилади.
 
Эрондаги Ғарбий Озарбайжон вилоятининг Табиий офатларга қарши курашиш маркази раҳбари Аббос Жафарий Урмия кўлини олдинги табиий ҳолатига қайтариш учун 2030 йилга қадар мўлжалланган дастур мавжудлигини айтди.
 
Бироқ бу вақт давомида кўп миқдорда сув тежалиши лозимлигини таъкидланган.
 
Аббос Жафарийнинг таъкидлашича, сувнинг кўп миқдорда тежалиши — қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалар катта қийинчиликлар келтириб чиқаради.
 
Шундоқ ҳам Яқин Шарқ минтақасида турли муаммоларнинг мавжудлигини ҳисобга олсак, бу каби табиий ҳалокатлар минтақа аҳолиси учун янги муаммоларни келтириб чиқаради. 
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Урмия кўли Яқин Шарқ Эрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!