Автоҳалокат сабаб 8 нафар ўқувчи ва енгил автомобилнинг 3 нафар йўловчиси жароҳатланди.
Автобус ичида бўлган ўқувчилар таълим оладиган мактаб воқеа жойидан 500 метр масофада жойлашган. Айни вақтгача мактаб маъмурияти автоҳалокат ва жабрланган ўқувчилари ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.
Хабарларга қараганда, енгил автомобиль ҳаракат вақтида йўл четига чиқиб кетган. Ҳалокат сабабчиси ҳам айнан шу машина бўлган. Ҳозирда полиция суриштирув ишларини олиб бормоқда.