Шаҳзода Микаса 100 ёшида ўпкасининг ўткир яллиғланиши сабаб оламдан ўтди.
27 октябрь куни Япония Иператори оиласининг энг кекса аъзоси ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Император саройи бошқармаси хабар бермоқда, дея маълумот берган “Vesti.ru”.
100 ёшида вафот этган Микаса Япониянинг ҳозирги Императори Такихитонинг амакиси эди. Микаса ҳаёт бўлганида шу йилнинг 2 декабрь куни 101 ёшни қаршилаган бўларди.
Хабар қилинишича, сўнгги йилларда шаҳзоданинг соғлиғида муаммолар пайдо бўлган. Май ойидан буён у Токиодаги шифохонада даволанаётган эди.
Шаҳзоданинг ўпкасида ўткир яллиғланиш кузатилган. Бунга қадар ҳам бир неча жарроҳлик амалиёти, жумладан, юрак операциясини бошидан кечирган.
Шаҳзода Микаса Император Тайсенинг энг кичик – тўртинчи фарзанди эди. Микаса иккинчи жаҳон урушида Япония армияси сафида хизмат қилган. Урушдан сўнг, ўзини тадқиқотчиликда синаб кўрди ва Қадимий Миср тарихи билан шуғулланди. У спортчи ва жамоат арбоби сифатида машҳур бўлган.
Шаҳзода япон тахтига номзодлар орасида 5-ўринда бўлган. У 5 та фарзандининг учтасидан кўпроқ умр кўрди. Ундан тўққиз набира ва 4 нафар чевара қолди.

Мухторбек Абдуллаев