...
МЕНЮ
ONLINE TV

Японияда 19 нафар ногирон ўлдирилди


10:30, 26.07.2016 Олам
 4 448

Оғир жиноятни амалга оширган шахс бир неча йил мобайнида имконияти чекланган одамлар учун мўлжалланган муассасада ишлаган.

Япониялик одам ногиронлар учун мўлжалланган муассасада қирғин уюштирди, натижада 19 киши ҳалок бўлди, 26 нафар одам жароҳат олди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
 
Жиноятчининг ўзи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакилларига таслим бўлди. Маълумотларга қараганда, у олдин ўзи ҳужум уюштирган ногиронлар уйида бир неча йил ишлаган. 
 
Хабарда ёзилишича,  жиноят маҳаллий вақт билан 2:30да (Тошкент вақти билан 22:30да) Канагава префектурасидаги Сагамихара темир йўл бекатидан икки километр узоқликдаги ҳудудда содир этилди.  Қуролланган эркак муассасага кириб, ногиронларни ўлдиришни бошлаган.  Жароҳат олганларнинг 20 нафари жуда оғир аҳволда.
 
Жиноят содир этилганидан ярим соат ўтиб, қотил полиция маҳкамасига келиб, айбига иқрор бўлган.
 
Ногиронлар уйида жами 160 киши бўлган. Бу ерда  19 ёшдан 75 ёшгача имконияти чекланган одамлар яшайди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Япония Канагава Ногиронлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!