...
МЕНЮ
ONLINE TV

Япония императори бетоб. Барча расмий тадбирлар бекор қилинди


11:12, 16.12.2016 Олам
 2 702

Император шу йилнинг август ойида оммага кексайиб қолгани муносабати билан тахтдан кетиш истагида экани борасидаги видеомурожжатни йўллаган эди.

Япония императори Акихито шамоллаб қолгани боис, бугун, 16 декабрь куни қатнашиши керак бўлган барча расмий тадбирларни бекор қилишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Император бошқармаси маълумот берди.
 
Шифокорларнинг сўзларига кўра, 82 ёшли импетарорнинг тана ҳарорати унчалик юқори эмас. Унда грипп аломатлари аниқланмаган.
 
Маълумот учун, Япония императори Акихито 2012 йил юрак соҳасида жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган. Шифокорларнинг сўзларига қараганда, айни вақтда унинг аҳволи яхши ва у ўз тенгдошлари орасида анчайин тетик кўринишга эга.
 
Император шу йилнинг август ойида оммага кексайиб қолгани муносабати билан тахтдан кетиш истагида экани борасидаги видеомурожаатни йўллаган эди.
Умида Якубова

Теглар:Япония императори Акихито 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!