...
МЕНЮ
ONLINE TV

Канадада дунёдаги энг қадимий ерости ҳовузи топилди


11:08, 16.12.2016 Олам
 2 858

Дастлабки таҳлил натижаларига кўра, бу сув манбаси биринчисидан 500 минг йил олдинроқ пайдо бўлган ва унинг ёши тахминан 2 млрд йилни ташкил этади.

2013 йилда Канададаги мис ва рух олинадиган кондан 2,5 километр узоқликда биринчи ерости ҳовузи топилган эди. Ундан олинган намуналар текширилгандан сўнг, ҳовуз камида 1,5 миллиард йил олдин барпо этилгани маълум бўлган.
 
“NewsDay”нинг хабар беришича, энди Торонто Университети мутахассислари иккинчи ҳовузни топишди. Дастлабки таҳлил натижаларига кўра, бу сув манбаси биринчисидан 500 минг йил олдинроқ пайдо бўлган ва унинг ёши тахминан 2 млрд йилни ташкил этади. Ҳовуз 3 километрдан кўпроқ чуқурликда жойлашган.
 
Олимлар қадимда ундан биринчи ибтидоий ҳайвонлар сув ичган, деб ҳисоблашмоқда.
 
Ерости сув манбалари сайёрамизнинг кўплаб бурчакларидан топилади. Ерости суюқлиги Ернинг умумий сув ресурслари қисми ҳисобланади. Ҳозирги вақтда ер остидан топилган суюқлик фойдали қазилма деб қабул қилинмоқда.
 
Бундан ташқари, янада чуқурроқ жойлашган сувлар ҳам бор. Улар 100 километр чуқурликда бўлиб, кўпчилик олимлар айнан улар Дунё океанининг тузилишига асос бўлган, деб ҳисоблайдилар.
Сумбула

Теглар:Ҳовуз Сув 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!