...
МЕНЮ
ONLINE TV

Япония императори Акихито нима учун ўз мақомидан воз кечмоқчи?


10:13, 20.10.2017 Олам
 1 992

Амалдаги император 2019 йилнинг 31 март санасида ўзининг императорлик курсисини ворисига топшириши мумкин.

Япония ҳукуматининг бош котиби Ёсихидэ Суганинг баёнот беришича, амалдаги император 2019 йилнинг 31 март санасида ўзининг императорлик мақомини ворисига топшириши мумкин. Бу жараён Японияда молия йили деб аталмиш ислоҳотларнинг 1 апрель санасидан бошланишига тўғри келиб қолиши муносабатига кўра белгилангани маълум қилинмоқда. Бу ҳақда Риа Новости агентлиги хабар берди.
 
Хабарга кўра, Япония императори Акихито 2019 йилнинг март ойида ўз императорлик ваколатларидан воз кечиши маълум бўлди.
 
Японияда охирги 200 йилда биринчи марта кузатилган императорликдан воз кечиш ҳуқуқи жорий йилнинг ёз ойида амалиётга татбиқ этилган эди. Таъкидланишича, ушбу қонун-қоида фақат амалдаги императорга, фақатгина 3 йил муддат билангина берилиши мумкин.
 
‍Қуёшчиқар мамлакатнинг ҳукумати молиявий йилнинг тугаши арафасида бюрократии тўсиқларга барҳам бериш учун бундан қарорга келингани ҳақида айтмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, император Акихито 2016 йилнинг август ойида япон халқига мурожаат қилиб, ёши ва соғлиғини инобатга олган ҳолда ўз мақомидан воз кечишга изн сўраган эди.
 
Японияликлар ўз императорларига бўлган ҳурмат юзасидан охирги 200 йилда амалда қўлланилмаган қонун амалиётга татбиқ этилиши мумкинлигига ўз розиликларини билдиришганди. 
Улуғ БЕК

Теглар:Япония императори Император вориси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!