Вазирлик АҚШга қарши жавоб чоралари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиб чиқмоқчи.
Хитой Савдо вазирлигининг таъкидлашича расмий Пекин АҚШнинг қатор товарларига бож жорий қилмоқчи. Бу Трампнинг алюмин ва пўлат импортига киритган божга жавоб бўлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Хитой Савдо вазирлиги АҚШдан импорт қилинувчи товарлар рўйхатини эълон қилди. Бу АҚШнинг Хитойга нисбатан алюмин ва пўлат импортига белгилаган бож зарарларини қоплаш учун аналог бож жорий қилганини назарда тутади.
Рўйхатга 128та товар киритилган. Уларга қўйиладиган бож 15дан 25 фоизгача бўлиши мумкин.
Вазирлик АҚШга қарши жавоб чоралари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиб, 31 мартгача турли бизнес муассасалари ва экспертлар таклифларини тингламоқчи.
Жорий йил 1 март куни Дональд Трамп алюмин ва пўлат импортига мос равишда 25 ва 10 фоизли бож жорий қилиш тўғрисидаги қарорини имзолаган.
Трампнинг қарори савдо урушига сабаб бўлиш эҳтимоли сабабли Европа Иттифоқи, Канада, Хитой ва ҳатто АҚШнинг ўзида қаттиқ танқидларга сабаб бўлмоқда.

Суннатилла Абдуллаев