...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп энг яқин ёрдамчисини ишдан бўшатди


16:58, 23.03.2018 Олам
 3 166

АҚШда кадрлар алмашинуви давом этмоқда, навбатдаги ким экани номаълум.

АҚШ президенти навбатдаги истеъфони эълон қилди. Трамп ҳозирда Оқ уйда кадрлар алмашинувини амалга ошириб, атрофига уруш тарафдорлари бўлган шахсларни тўпламоқда.
 
Кеча, 22 март куни АҚШда ҳарбий ҳаражатлар оширилгани ҳақида маълум қилган эдик. Трамп АҚШ ва дунёни қаерга бошламоқда?
 
Президент Дональд Трамп Миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси генерал Герберт Макмастер лавозимдан олинганини эълон қилди. Унинг ўрнини АҚШнинг БМТдаги собиқ элчиси Жон Болтон эгаллайди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар берди.


 
“2018 йил 9 апрелдан Жон Болтон Миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчим бўлишини эълон қилишдан мамнунман”, деб ёзган президент Twitter’даги саҳифасида. У Макмастерга миннатдорчилик билдириб, ишни топшириш расман 9 апрелда бўлишини қўшимча қилган.
 
Генералнинг ўзи жорий йил ёзда 34 йиллик хизматдан кейин АҚШ Қуролли кучларидан истеъфога чиқишини айтган.
 
Кузатувчиларнинг тахминларига кўра, муҳим ёрдамчилардан бирининг бўшатилиши “хамир учидан патир” бўлиб, яқинлашаётган катта кадрлар ўзгариши Оқ уйнинг бошқа муҳим амалдорларига ҳам таъсир қилади.
 
Болтон собиқ президент кичик Жорж Буш даврида (2001-2005йй) АҚШ Давлат котибининг қуролланиш ва халқаро хавфсизлик бўйича ўринбосари, кейинроқ АҚШнинг БМТдаги доимий вакили бўлган. Болтон “уруш партияси” вакили, ҳарбий ҳаракатлар кенгайиши тарафдори бўлиб, Америка сиёсатининг “қирғийи” ҳисобланади.
 
Аввалроқ, Дональд Трамп АҚШ Давлат котибини ишдан бўшатганини хабар қилган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!