Япониялик комик ва дижей PSY'нинг қўшиғига пародия куйлади.
Айтиш керакки, бугунги кунда ҳам унинг машҳурлиги ўз кучини йўқотгани йўқ. Кўплаб қўшиқчилар айнан шу услубда қўшиқ куйлашга ҳам ҳаракат қилишди. Бироқ айнан “Gangnam Style”чалик машҳур қўшиқ ҳозирча куйлангани йўқ.
Шу кунларда, YouTube тармоғида япониялик комик ва ДЖ Кацухико Косаки томонидан куйланган “Gangnam Style”нинг “эгизаги” пайдо бўлди. Ижодкор Piko-Taro таҳаллуси асосида саҳнага чиқади, деб ёзади “Bfm.ru” нашри.
Piko-Taro куйлаган “Pen Pineapple Apple Pen” қўшиғига ишланган клипни 2 кун ичида 50 миллион киши томоша қилган. Бундан ташқари, айни қўшиққа ўхшатма тарзида куйланаётган қўшиқлар тармоқ ичида тобора ортиб бормоқда. Мусиқий йўналишдаги мутахассислар бу кетишда “Pen Pineapple Apple Pen” қўшиғи ҳам катта машҳурлик қозонишини айтишмоқда. Кўпчиликнинг фикрича, қўшиқ оммалашиши мумкин, аммо “Gangnam Style” каби барчанинг тилида тушмайди. Чунки “Pen Pineapple Apple Pen” “Gangnam Style”га ўхшаш тарзда яратилган қўшиқдир. Азиз мухлис, сиз бу қўшиққа қандай баҳо берасиз?